Максим Шацких «Пахтакор» спорт директори сифатида иш бошлади
«Пахтакор» футбол мактаби тарбияланувчиси узоқ йиллардан сўнг қадрдон клубига қайтди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Фото: Пахтакор
«Киевнинг «Динамо» ва Ўзбекистон миллий жамоасидаги ажойиб фаолияти орқали кўплаб мухлислар меҳрини қозонган, Европа майдонларида юртимиз номини танитган Максим Шацких «Пахтакор» спорт директори сифатида ишга киришди. Клуб ва Шацких ўртасида битимга имзо чекилди.

Фаолияти давомида Валерий Лобановский сингари мутахассис қўл остида «Динамо» Киевда ўйнаган Шацких замонавий футбол билимларини яхши ўзлаштирган. У клубимизга академиядан асосий таркибгача бўлган йўлни иқтидорларнинг тизим асосида босиб ўтишига ёрдамлашади, ёш ва юқори салоҳиятли футболчиларни топишга интилади. Бу борада у ўйнаган «Динамо» МДҲда етакчилардан бири саналади. Умид қиламизки, Шацких клубимизнинг янги даражага кўтарилиши ва кўплаб совринларга эга чиқишига ўзининг катта ҳиссасини қўшади», - дейилади клуб хабарида.

Аввалроқ, ОЧЛдаги муваффақиятсизликдан сўнг клуб спорт директори Жаъфар Ирисметов ва Собир Ходиев жамоани тарк этганди.
Эслатиб ўтамиз, Шацких 2020-21 йилги мавсумда Россиянинг «Ротор» клубида бош мураббий Александр Хацкевичнинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган эди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди

13:44 / 30.03.2025
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»га ютқазди, ОКМК яққол пешқадам

03:09 / 12.03.2025
«Пахтакор» «Ал Ҳилол»га йирик ҳисобда ютқазиб, Элит ОЧЛни тарк этди

23:19 / 04.03.2025