Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда йиллик инфляция 1998 йилдан бери энг юқори даражага етди
Май ойида Туркияда истеъмол нархлари йиллик ҳисобда 73,5 фоизга, ойлик ҳисобда эса деярли 3 фоизга ошди.
Украинадаги уруш, энергия ташувчилар нархининг ошиши ва турк лирасининг қулаши фонида Туркияда йиллик инфляция май ойида охирги 24 йиллик энг юқори даражага етди.
Туркия Статистика институтининг 3 июнь, жума куни маълум қилишича, мамлакатда истеъмол нархлари ўтган ойда йиллик нисбатда 73,5 фоизга ошган ва бу 1998 йил октябр ойидан бери энг юқори ўсишдир.
Инфляциянинг тезлашиши кетма-кет 12-ой кузатилмоқда. Бу, асосан, транспорт соҳасида нархларнинг ошиши (бир йилда 107,6 фоизга ўсиш), шунингдек, озиқ-овқат ва ичимликлар қимматлашиши (ўсиш 91,6 фоиз) билан боғлиқ. Туркияда истеъмол нархлари ойлик ҳисобда 2,98 фоизга кўтарилди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған иқтисодий ўсиш ва экспортни рағбатлантириш учун фоиз ставкаларини пасайтириш тарафдори бўлиб, юқори қарз харажатлари инфляцияга сабаб бўлаётганини таъкидлаяпти. Бу позиция ўрнатилган иқтисодий ҳолатга зиддир. Турк лираси ўтган йили АҚШ долларига нисбатан қийматининг 44 фоизини йўқотди.
Газ, нефть ва дон нархининг ошишига олиб келган Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари Туркиядаги вазиятни янада оғирлаштирди, дея қайд этади AP агентлиги.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
17:44 / 17.06.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
18:17 / 15.06.2026