Ўзбекистон | 07:33 / 08.06.2022
13152
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways самолёт бортида қулоқчинлар йўқлигига изоҳ берди

“Uzbekistan Airways” АЖ ҳаво кемаларида қулоқчинларнинг йўқлиги сабаб йўловчилардан кўплаб мурожаат ва шикоятлар келиб тушган. Авиакомпания расмий маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Билдирилишича, Uzbekistan Airways жорий йилдаги авиақатновлар сонини 2021 йил шу даврига нисбатан 2 баробардан зиёд кўпайтирган, йўловчилар сони эса 3 баробарга ошган, бу хизмат ва ҳаво саҳнида йўловчиларга тарқатилувчи буюмлар, жумладан бир марталик қулоқчинлар сони ошишига олиб келган.

Бир марталик қулоқчинлар сотиб олиш учун қабул қилинган чора-тадбирлар COVID-19 туфайли ҳамда бир қатор сабабларга кўра керакли натижаларни бермагани айтилади. 

Бугунги кунда логистика билан боғлиқ муаммолар ҳал қилиниб, 2022 йил 15 июнь санасидан бошлаб бир марталик қулоқчинлар авиакомпания барча ҳаво кемаларига тарқатилиши ва йўловчилар парвоз вақтида яна мусиқа эшитиши ёки кинофильм томоша қилиши мумкин бўлади.

Авиакомпания келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраган.

Мавзуга оид