Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Очиқ бюджет» ташаббусларини амалга ошириш онлайн назорат остида бўлади
«Очиқ бюджет» ахборот порталида янги «Жамоатчилик назорати» функцияси ишга туширилди.
Ахборот порталида рўйхатдан ўтган ташаббускор фуқаролар мазкур бўлимда ғолиб деб топилган таклифлар ижросини бевосита кузатиш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан матн ёки фотосурат кўринишида изоҳ юклаш имкониятига эга бўлади.
Молия вазирлиги хабарига кўра, эндиликда лойиҳаларнинг амалга оширилиши бевосита фуқаролар томонидан баҳолаб борилади ҳамда ушбу овозлар натижасига кўра «Ҳудудлар рейтинги» эълон қилинади.
Давлат харажатларининг шаффофлигини таъминлаш ва маҳаллий бюджетларни тақсимлаш бўйича фуқаролардан таклифларни қабул қилиш мақсадида 2021 йил июль ойидан «Очиқ бюджет» порталининг янгиланган версияси ишга туширилди.
Аҳоли «Очиқ бюджет» портали орқали ўз шикоят ва ташаббусларини билдирган ҳолда бюджетни тақсимлашда иштирок этиши мумкин. Энг кўп овоз тўплаган таклифлар бюджетдан молиялаштирилади.
Мавзуга оид
08:58 / 25.05.2026
Ўзбекистонда архив хизматлари устидан назорат кучайтирилади
18:00 / 06.05.2026
Қурилиш объектлари видеокамера орқали онлайн назорат қилинади
09:54 / 14.04.2026
Якка уй-жой ва кичик бинолар қурилишида хусусий назорат жорий этилади
14:17 / 25.03.2026