Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўтган 5 ойда хориждан Ўзбекистонга қанча пул юборилгани маълум қилинди
2022 йилнинг январь-май ойларида чет элдан Ўзбекистонга юбориладиган пул ўтказмалари ҳажми 61 фоизга ошган.
Марказий банк 2022 йилнинг дастлабки 5 ойида амалга оширилган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳақида маълумот берди.
Жорий йилнинг январь-май ойлари давомида Ўзбекистонга чет элдан 4,19 млрд долларлик пул ўтказмалари юборилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 61 фоизга кўпроқ.
Шунингдек, январь-май ойларида тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан жами 4,32 млрд доллар ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 59 фоизга (1,6 млрд доллар) кўпроқ хорижий валюта сотиб олинган.
Ўз навбатида тижорат банклари орқали жисмоний шахсларга жами 2,84 млрд доллар ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 70 фоизга (1,17 млрд доллар) кўпроқ хорижий валюта сотилган.
Маълумот учун, 2021 йилда халқаро пул ўтказмалари орқали тушумлар ҳажми 8,1 миллиард долларни ташкил этган, бу кўрсаткич 2020 ва 2019 йиллар билан солиштирилса, 34 фоизга кўп.
Мавзуга оид
19:54
Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилди
13:46 / 13.07.2026
2025 йилда уй-жой нархлари пасайди, олди-сотди кўпайди - Марказий банк таҳлили
19:08 / 07.07.2026
ХВЖ Ўзбекистондаги валюта курсининг “сузувчи” режимини тан олди
19:43 / 04.07.2026