Байден: «Зеленский ҳужум ҳақидаги огоҳлантиришларни эшитишни хоҳламаганди»
Путиннинг Украина чегарасини кесиб ўтмоқчи эканлигига шубҳа йўқ эди, лекин кўпчилик мени вазиятни бўрттириб юборяпти деб ўйлади, деб айтиб ўтди АҚШ президенти Лос-Анжелесдаги хайрия қабулида.
АҚШ президенти Жо Байденнинг 10 июнь, жума куни Лос-Анжелесдаги хайрия қабулида маълум қилишича, Украина президенти Володимир Зеленский Вашингтоннинг Россия ҳужуми вақти яқинлашиб келаётгани ҳақидаги огоҳлантиришларига эътибор бермаган.
«Кўпчилик мени бўрттириб гапиряпти деб ўйлаганини биламан, - деди Байден журналистлар билан суҳбатда. - Аммо мен қўлимизда маълумотлар борлигини билардим, буни тасдиқловчи ахборотлар мавжуд эди».
«Россия президенти Владимир Путин чегарани кесиб ўтишни режалаштирганди. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ эди, Зеленский эса, худди кўпчилик каби, бу ҳақда эшитишни хоҳламади. Нега улар буни эшитишни истамаганини тушунаман, лекин у (Владимир Путин) ҳужумни амалга оширди».
24 февраль куни Путин мамлакатга қарши «махсус операция» ўтказилишини эълон қилишидан бир неча ҳафта олдин, АҚШ Россиянинг Украинага бостириб киришга тайёрланаётгани эҳтимоли юқори эканлигига ишора қилганди. Февраль ойи ўрталарида БМТ хавфсизлик кенгаши йиғилишида сўзга чиққан АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Украина чегараси яқинида Россия ҳарбий кучларининг тўпланиши «яқин кунларда» ҳужумга тайёргарлик кўрилаётганидан далолат беришини таъкидлаганди.
Ғарбнинг айбловларига жавобан Москва бир неча бор бундай нияти йўқлигини билдирган ва НАТОни Украинани қуроллантириш ва Россия чегаралари яқинида машғулотлар ўтказишда айблаганди.
14 февраль куни Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Олексий Данилов Киев Россиянинг кенг кўламли бостириб кириши хавфини «на 16 февралда, на 17 февралда кўрмаётганини» айтганди.
Мавзуга оид
21:45 / 13.11.2024
Трамп Оқ уйда Байден билан учрашди
12:15 / 12.11.2024
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда. Зеленскийнинг офисидагилар бу ҳақда қандай фикрда?
08:19 / 11.11.2024
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
14:15 / 10.11.2024