Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бенфика» Дарвин Нуньес «Ливерпул»га ўтганини эълон қилди
«Бенфика» клуби жамоа ҳужумчиси Дарвин Нуньес клубни тарк этишини эълон қилди.
Фото: Getty Images
Португал клуби расмий сайти хабарига кўра, уругвайлик 22 ёшли ҳужумчи трансфери борасида «Ливерпул» билан келишувга эришилган. Нуньес трансфери учун «Ливерпуль» «Бенфика» ҳисоб рақамига 75 миллион евро ўтказадиган бўлди. Шунингдек, яна 25 миллион евро бонус сифатида тўлаб берилиши мумкин.

Аввалроқ, Дарвин «Ливерпул» билан 2028 йилга қадар 6 йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабар қилинган эди. Ҳужумчига «МЮ» клуби ҳам жиддий қизиқиш билдираётган эди.
Маълумот учун, уругвайлик 22 ёшли ҳужумчи якунланган мавсумда Португалия чемпионатида 28 ўйинда 26та гол, ЕЧЛда эса 10 учрашувда 6та гол, Европа лигасида эса 7 баҳсда 5та голга муаллифлик қилган.
Мавзуга оид
14:34 / 14.12.2025
Салоҳ қайтди ва рекорд ўрнатди, «Арсенал» ва «Барса»да қийин ғалаба
23:35 / 11.12.2025
Салоҳ «ёрилди»: муаммо нимада?
20:53 / 09.12.2025
Салоҳнинг демарши. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
19:26 / 07.12.2025