Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда узумчиларга субсидия беришнинг яна бир тури белгиланди
Ҳукумат қарори билан узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатлари бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, низомга асосан субсидия:
- хўраки ва кишмишбоп токзорларни барпо этган талабгорга – Боғдорчиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан;
- саноатбоп токзорларни барпо этган талабгорга – Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.
Субсидия барпо қилинган токзорларда узум кўчатларини кўтариш мақсадида шпалерни ўрнатиш (қуриш) ишлари якунлангандан сўнг фақат бир маротаба, бир дона шпалер учун 15 минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини қоплаш учун ажратилади.
Талабгор субсидия олиш учун шпалерни ўрнатиш (қуриш) ишлари якунлангандан сўнг хулоса олиш учун туман ишчи гуруҳига аризани ёзма ёки электрон шаклда юборади. Ўрганиш натижаси юзасидан 1 кунда ижобий ёки салбий хулоса берилади.
Тегишли агентликлар туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимлари билан биргаликда 5 йил мобайнида шартномада кўрсатилган параметрлар бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.
Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан субсидия предметидан мақсадли фойдаланилмаётган ёки яроқсиз ҳолдалиги аниқланса, бундай ҳолатлар видеотехника воситалари орқали ёзиб олиниб, 2 кун муддатда туман ишчи гуруҳига тақдим қилиниши мумкин.
Хабар ўз тасдиғини топган тақдирда тегишли агентлик томонидан рағбатлантирилади. Рағбатлантириш талабгордан ундирилган субсидия 5 фоизи миқдорида амалга оширилади.
Мавзуга оид
13:31 / 13.06.2026
Қуёш панеллари эгаларига субсидия тўлаш кечикмоқда
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
17:38 / 12.05.2026
Ўзбекистонда бир қатор субсидиялар белгиланди
20:08 / 05.05.2026