Ўзбекистон | 17:04 / 14.06.2022
6048
1 дақиқада ўқилади
Қорақалпоғистон ХТВга янги раҳбар тайинланди
Аҳмед Наримбетов Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Республика Вазирлар Кенгаши хабар берди.
14 июнь куни Ўзбекистон халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов, Жўқорғи Кенгес раисининг ўринбосари Отабек Давлетов ва Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари Абатбай Данияров иштирок этган мажлисда у соҳа вакилларига таништирилди.
Аҳмед Наримбетов ушбу тайинловга қадар Республика 6-сонли сколиоз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернати директори лавозимида ишлаб келган.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига 2020 йилнинг декабридан буён Рустем Реимов раҳбарлик қилиб келаётганди.