Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон: Зеленский Россия билан музокара бошлашига тўғри келади
Эммануэл Макрон 16 июн куни Киевга ташриф буюриши мумкин.
Франция президенти Эммануэл Макрон Украина урушга барҳам бериш учун Россия билан музокара олиб боришига тўғри келишини айтди.
"Украина президенти ва унинг мансабдор шахслари Россия билан музокараларни бошлашига тўғри келади", - деди Макрон Руминияга ташрифи чоғида.
Хабар қилинишича, Макрон Руминияда НАТО миссияси доирасида ушбу мамлакатга жойлаштирилган француз ҳарбийлари билан учрашган.
Франция президенти Руминиядан Молдовага йўл олиши кутилмоқда.
Аввалроқ Италия бош вазири Марио Драги, Германия канцлери Олаф Шольц ва Франция президенти Эммануэл Макрон 16 июн куни Киевга ташриф буюриши мумкинлиги айтилганди.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026