Жамият | 11:55 / 18.06.2022
3224
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда тез тиббий ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

"Ваз-2106" машинаси тез тиббий ёрдам машинасининг ён томонидан келиб урган.

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 17 июн куни Самарқанд шаҳридаги Буюк Ипак Йўли ҳамда Нарпай кўчалари чорраҳасида "Ваз-2106" ҳамда Toyota русумли тез тиббий ёрдам машиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Маълум бўлишича, "Ваз-2106" машинаси тез тиббий ёрдам машинасининг ён томонидан келиб урган. Ҳодиса содир бўлган вақтда тез тиббий ёрдам машинаси ичида беморлар бўлмаган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Фақат машиналарга шикаст етган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид