Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литва Калининградга транзитларни тақиқлагани тўғрисидаги хабарларни рад этди
Қайд этилишича, 15 мартда тасдиқланган тўртинчи санкциялар пакетида ЕИ орқали Россия пўлати ва бошқа қора металларидан тайёрланган буюмлар транзити тақиқланиши кўзда тутилган ва бу тақиқ 17 июндан кучга кирган.
Литва ташқи ишлар вазирлиги Калининград областига юк транзитларини тақиқлагани тўғрисидаги Россия ҳукуматининг иддаосини рад этди.
"Йўловчилар ва санкцияларга тушмаган юкларнинг Калининград областига ва у ердан Литва орқали транзит қилиниши тўхталишларсиз давом этмоқда. Литва ҳеч қандай бир томонлама, индивидуал ёки қўшимча чекловлар киритмади. Литва ЕИ санкциялари бажарилишини таъъминламоқда", - дейилади мамлакат ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Бундан ташқари, хабар берилишича, Литва ташқи ишлар вазирлигида Россия вакили Сергей Рябокон билан учрашув ўтказилган.
Рябоконга ЕИ чеклов чоралари бўйича тушунтириш берувчи дипломатик нота топширилган.
Қайд этилишича, 15 мартда тасдиқланган тўртинчи санкциялар пакетида ЕИ орқали Россия пўлати ва бошқа қора металларидан тайёрланган буюмлар транзити тақиқланиши кўзда тутилган ва бу тақиқ 17 июндан кучга кирган.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазирлиги гўёки Литва орқали Калининград областига ва у ердан Россияга юклар транзити тақиқланганини танқид қилганди.
20 июн куни Литванинг Россиядаги вақтинчалик ишончли вакили Виргиния Умбрасене Россия ташқи ишлар вазирлигига чақирилган ва унга протест билдирилган.
Мавзуга оид
22:50 / 22.06.2026
Россияда 8 ёшли қаҳрамон Хизир Дербичевнинг жасади топилди
21:39 / 22.06.2026
Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан комиссия ундириш таклиф этилди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026