Жаҳон | 01:10 / 21.06.2022
14541
1 дақиқада ўқилади

Шолц Путин Россияга «демократия учқунлари» ёйилишидан қўрқаётганини айтди

Олаф Шолцнинг сўзларига кўра, Путин таъсир ҳудуди сиёсатига қайтмоқчи, аммо у бунга эришолмайди.

Фото: Reuters

Германия канцлери Олаф Шолцнинг фикрича, Россия президенти Владимир Путин Россияга «демократия учқунлари» ёйилишидан қўрқмоқда.

«Афтидан, Путин Россияга демократия учқунлари сачраши мумкинлигидан қўрқмоқда. Мана нима учун у кўп йиллар давомида НАТО ва ЕИ тарқалиб кетишига қаратилган сиёсат олиб борди», — деб ёзди у Twitter саҳифасида.

Шолцнинг сўзларига кўра, Путин таъсир ҳудуди сиёсатига қайтмоқчи, аммо у бунга эришолмайди.

Аввалроқ Олаф Шолц Франция президенти Эммануэл Макрон ва Италия бош вазири Марио Драги билан бирга Украина пойтахти Киевга борганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид