Ўзбекистон | 07:14 / 28.06.2022
8080
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар умумий майдони маълум қилинди

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг умумий майдони қанча экани маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Kun.uz

Қўмита хабарида айтилишича, 2021 йил якунларига кўра республика бўйича муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг умумий майдони 3457,8 минг гектарни ташкил этди.

Ушбу кўрсаткич ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, умумий майдоннинг 74,9 фоизи – Қорақалпоғистон Республикаси, 18,6 фоизи – Тошкент вилояти, 2,4 фоизи – Қашқадарё вилояти ҳамда 2 фоизи Жиззах вилояти ҳиссасига тўғри келди.

Бундан олдин Ўзбекистонда аҳолининг 71 фоизи жисмоний машғулотлар билан шуғулланиши маълум қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид