Жалақудуқ ҳокими хусусий боғчага тегишли мулкни қайтариб бермаяпти
Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокими тумандаги хусусий боғчага тегишли 150 миллион сўмлик “беседка”ни қайтариб бериш шарти билан олиб кетганида тақвимда 2021 йилнинг март ё апрел ойи эди. Ҳозир эса 2022 йилнинг июли – айвонча ҳалигача қайтарилмаган.

Фото: Kun.uz
20 сотих майдондаги 250 ўринли “Юртим болажонлари” нодавлат боғчаси 2017 йилда қуриб битказилган. Кейинчалик яна 20 сотих ер майдони ажратилиб, боғча фаолияти кенгайтирилган. Ўшанда боғча ҳудудида маданият ва маърифат хонаси сифатида фойдаланиш учун 14 метрлик суҳбаттом (“беседка”) қурилган. 3 йил давомида тарбияланувчилар бу айвончадан фойдаланиб келган.
Тадбиркор Зиёда Ҳайдарованинг айтишича, туман ҳокими Ҳикматулла Латипов айвончани вақтинча фойдаланиш ва қайтариб бериш шарти билан олиб кетган.
“Беседка”мни олиб кетишганига икки йил бўлди. Ҳозиргача шуни қайтариб ололмаяпман. Кўп жойларга, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимга бир неча маротаба мурожаат қилдим. Туман ҳокими келиб вилоят ҳокими ўринбосари Ботиржон Ҳамраев айтди, дея “беседка”ни сўраган ва мен унга ишониб берганман. Вилоят ҳокимига ҳам мурожаат қилдим. Барибир натижа бўлмади.
“Беседка”нинг қаердалигини билмайман. Катта машинада олиб кетишганди. Ичидаги пардаларгача олиб кетишган”, – дейди тадбиркор.
Kun.uz мухбири ҳолат юзасидан туман ҳокими Ҳикматулла Латиповдан изоҳ олди. Ҳоким дастлаб “беседка”ни тадбиркор эмас, вилоятдан келиб уни олиб кетганлар қурганини таъкидлади. Ким биландир телефон орқали гаплашгач эса, уни ўзи олганини ва ўрнига бошқа қуриб беришини айтди.
Kun.uz мухбирининг “беседка” нима сабабдан олиб кетилгани ва қайтариб берилмаётгани, топшириқни ким бергани ҳамда айни пайтда у қаерда экани ҳақидаги саволларига ҳоким жавоб беришни хоҳламади.
“Беседка”ни туман ҳокимлиги олган. Мен ўрнига янгисини қуриб бераман. Қурилиши тез орада бошланади. Олиб кетилган “беседка” яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Ўзим қуриб бераман”, – деди Ҳикматулла Латипов.
Ҳокимликнинг тадбиркор мулкини бу тарзда алдаб олиб кетиши “замонавий қароқчилик”ка ўхшайди гўё.
Абдували Қурбонов,
Kun.uz мухбири
Фото – Азизбек Исмоилов
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп тарифлар билан боғлиқ муваффақиятсизликда ёрдамчиларини айблади – ОАВ
Жаҳон | 23:51 / 12.04.2025
-
Трамп Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бир йилга узайтирди
Жаҳон | 22:54 / 12.04.2025
-
Дунёдаги энг тез фуқаролик самолёти учишга тайёр
Жаҳон | 21:42 / 12.04.2025
-
Пискентдаги автомобил синовининг видеоси тарқалди. Масъуллар “нотўғри талқин” бўлаётганини айтмоқда
Ўзбекистон | 21:25 / 12.04.2025
Мавзуга оид

12:08 / 24.03.2025
Нуротада боғча болаларига яроқсиз гўшт берилаётгани аниқланди

21:51 / 13.03.2025
“Болаларни қўрқоқ қилиб қўймаслигимиз керак” — боғчадаги зўравонликлар ҳақида суҳбат

12:12 / 06.03.2025
Самарқанддаги боғчада ҳам тарбиячи болаларни калтаклади

09:52 / 28.02.2025