Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди
Комендантлик соатларида Нукус аэропорти ишламайди.
Фото: Hasan Paydoyev / “Xalq so‘zi”
Uzbekistan Airports матбуот хизмати Нукус аэропорти фаолияти комендантлик соатларида вақтинчалик чекланиши ҳақида хабар берди.
Маълум қилинишича, Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилиши ва президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида ушбу аэропорт фаолияти комендантлик соатларида (21:00 дан 07:00 гача) чекланади.
Авиакомпания йўловчиларни рейслар кечиктирилиши ҳақида хабардор қилган.
Uzbekistan Airways’нинг 3 июл куни режалаштирилган HY017/HY018 Тошкент—Нукус—Тошкент йўналишидаги қатнови бекор қилинди. Авиакомпания матбуот хизмати хабар беришича, бекор бўлган авиапарвозлар йўловчилари 4 июл куни шу йўналишдаги HY011/ HY012 рейслари билан ўз манзилларига етказилади.
«Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз. Тўғри тушунишингизга умид қиламиз», дейилади авиакомпания хабарида.
Бундан олдинроқ Нукус—Бейнеу—Нукус йўналишида қатновчи халқаро йўловчи поездининг битта рейси бекор қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Нукусда 3 июлдан 2 августгача фавқулодда ҳолат жорий этилиб, бир қатор чора ва вақтинчалик чекловлар ўрнатилган.
Мавзуга оид
18:39 / 29.11.2025
UzAirways Airbus А320/321 самолётларининг дастурий таъминотини ўзгартирди
22:13 / 26.11.2025
Саида Мирзиёева Нукусдаги Спорт гимнастикаси мактабига ташриф буюрди
15:42 / 22.11.2025
Тошкент-Лондон-Тошкент йўналишидаги рейс техник носозлик сабаб кечикмоқда
17:00 / 13.11.2025