Қорақалпоғистон масаласида Эрон ҳам Ўзбекистонни қўллади
5 июл куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён билан телефон орқали мулоқот қилди.

Фото: Anadolu Agency
“Ҳ.Абдуллаҳиён Эрон томони Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатда тинчлик, осойишталик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини тасдиқлади”, дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.
Эрон ташқи ишлар вазирига Қорақалпоғистондаги мавжуд ҳолат, вазиятнинг беқарорлашувига йўл қўймаслик, минтақада жамоат тартибини мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, Ўзбекистондаги Конститутсиявий ислоҳотнинг мазмуни ва асосий йўналишлари тўғрисида атрофлича маълумот берилди, дея қўшимча қилган ТИВ матбуот хизмати.
Шунингдек, Ўзбекистон–Эрон кўп қиррали муносабатларини кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
“Ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари бир-бирларини яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайит байрами билан табриклаб, Ўзбекистон ва Эроннинг халқларига фаровонлик ва равнақ тилаб қолишди”, дейилади хабарда.
Владимир Норов 4 июл куни Қорақалпоғистон масаласида туркиялик ҳамкасби Мавлут Човушўғли билан ҳам телефонлашган эди.
Мавзуга оид

13:02
Ўзбекистон Эрон портига сармоя киритиб, махсус терминал қуради

19:55 / 05.06.2025
Ғазо, Сурия ва Эрон: Яқин Шарқдаги сўнгги ўзгаришлар таҳлили

18:23 / 05.06.2025
Трамп 48 соат ичида уч етакчи билан мулоқотда муваффақиятсизликка учради – ОАВ

21:06 / 03.06.2025