Жаҳон | 18:47 / 09.07.2022
9780
1 дақиқада ўқилади

Шри-Ланкадаги намойишлар фонида бош вазир истеъфога чиқадиган бўлди

Шри-Ланка президенти Готабая Ражапакса мамлакатни тарк этгани айтилмоқда.

Фото: Reuters

Шри-Ланка бош вазири Ранил Викремесингхе истеъфога чиқишини маълум қилди.

"Ҳукумат ўз ишини давом эттиришини ҳамда барча фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида партия етакчиларининг тавсиясини қабул қиламан. Бош вазир лавозимидан истеъфога чиқаман", - деб ёзди Викремесингхе Twitter аккаунтида.

Коломбода 9 июль, шанба куни Шри-Ланка президенти Готабая Ражапаксадан ўз лавозимини тарк этишни талаб қилган бир гуруҳ намойишчилар унинг қароргоҳига бостириб кирди. Reuters хабарига кўра, минглаб намойишчилар полиция баррикадаларини бузиб ўтган, уларнинг бир қисми бинога кирган.

Президент эвакуация қилинган ва ОАВ хабар қилишича, Шри-Ланкани тарк этган бўлиши мумкин.

Шри-Ланка иқтисодий инқироз ҳолатида бўлиб турибди. Ҳукумат озиқ-овқат, ёнилғи ва дори-дармонлар каби муҳим импорт товарларни молиялаштира олмаяпти. Мамлакат ташқи қарзи 51 миллиард долларни ташкил этади.

Мавзуга оид