Жаҳон | 21:05 / 11.07.2022
8700
1 дақиқада ўқилади

Кузда дунё аҳолиси сони 8 млрд нафарга етади – БМТ

Таҳлилчиларнинг тахмин қилишича, Ҳиндистон 2023 йилда аҳоли сони бўйича Хитойдан ўтиб кетади. 

Фото: Евгения Новоженина / РИА Новости

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти таҳлилчиларининг маълумотига кўра, 15 ноябрга бориб Ер юзидаги аҳоли сони 8 млрд нафарга етади.

Уларнинг тахмин қилишича, Ҳиндистон 2023 йилда аҳоли сони бўйича Хитойдан ўтиб кетади. 

БМТ маълумотларига кўра, 1950 йилдан буён сайёра аҳолиси сони секин суръатларда ўсмоқда: 2030 йилга бориб дунёдаги одамлар сони 8,5 млрд, 2050 йилга бориб 9,7 млрд нафарга етади.

Таҳлилчилар 2080 йилда Ер юзидаги аҳоли сони 10,4 млрд нафарга етиши ва 2100 йилгача шу даражада қолишини айтишмоқда.

Уларнинг фикрича, 2050 йилгача аҳоли сони ўсишининг ярмидан кўпроғи саккиз давлат: Конго, Миср, Эфиопия, Ҳиндистон, Нигерия, Покистон, Филиппин ва Танзанияга тўғри келади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид