Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисидаги қонунни маъқуллади
“Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида”ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Сенат йигирма саккизинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган янги таҳрирдаги “Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида”ги қонун солиқ маслаҳатчилари институтини шакллантириш, солиқ маслаҳати соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш ва солиқ тўловчиларга малакали солиқ маслаҳати хизматлари кўрсатилишини таъминлаш тизимни яратишга қаратилган.
Қонун билан солиқ маслаҳати соҳасини тартибга солиш ваколати жамоатчилик ташкилоти бўлган Солиқ маслаҳатчилари палатасига ўтказилмоқда.
Солиқ маслаҳатчилари палатаси солиқ маслаҳати соҳасида фаолиятни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бўйича функцияларни бажарадиган, солиқ маслаҳатчилари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг ихтиёрий аъзолиги асосида ташкил этиладиган касбий бирлашмаси ҳисобланиши белгиланган.
Молия вазирлигининг солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тугатиш, солиқ маслаҳатчилари касбий даражасини ривожлантириш каби асосий функциялари Солиқ маслаҳатчилари палатасига ўтказилмоқда.
Қонунда йиллик товар айланмаси охирги 3 йил мобайнида 1 млрд сўмгача бўлган солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқ маслаҳатчилар томонидан солиқлар бўйича берилган хулосалари солиқ органлари томонидан тан олиниши кўзда тутилган.
Солиқ маслаҳатчиси адвокатлик тузилмалари, аудиторлик ташкилотлари, бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматлар кўрсатувчи бошқа юридик шахсларнинг штатида, шунингдек, давлат органларида асосий иш жойи бўйича ишлайдиган солиқ маслаҳатчиларига малака сертификати амал қилиши тугатилмаслиги кўрсатилган.
Қонун билан солиқ маслаҳати хизмати турлари кенгайтирилмоқда ва солиқ маслаҳатчиларига бир қатор ҳуқуқлар берилмоқда. Солиқ маслаҳатига оид хулосани судларда ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда солиққа оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ бўлган ишларни кўриб чиқиш чоғида асос сифатида тақдим этиш ҳуқуқи берилмоқда.
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти солиқ маслаҳати бўйича хизматлар билан бир қаторда экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш бўйича консалтинг хизматлари, инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилиш, экспертизадан ўтказиш ва мониторинг қилиш каби хизматларни кўрсатиши мумкин.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
11:19 / 19.05.2026
Шартли озод қилинган шахслар устидан назорат кучаяди
21:46 / 18.05.2026