Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жазирамада боришга арзийдиган қишлоқ — Ғова | Манзил
“Манзил” лойиҳаси юртимизнинг ажиб масканларини таништиришда давом этади. Бу сафар Наманган вилояти Чуст туманининг шимолий қисмида, қўшни Қирғизистон билан чегара ҳудудда, тоғ оралиғида жойлашган Ғова қишлоғига саёҳат қиламиз.
Тиниқ ва зилол сув оқувчи Ғовасой, мусаффо ҳавоси билан Ғова қишлоғи узоқ йиллардан буён водий аҳлининг дам олиш, ҳордиқ чиқариш масканига айланиб улгурган.
Қишлоқ картошка етиштиришга ихтисослашган, бу ерда картошка экмайдиган хонадонни топиш амримаҳол. Деҳқончиликнинг қизиқ томони шундаки, экинни ерга қадаш, унга ишлов бериш ва ҳосилни йиғиш ишларида от ва эшаклар ёрдамидан фойдаланилади.
Қишлоқда картошка шунчалик кўп экиладики, мавсумда қишлоқ ҳудудида картошкани улгуржи сотувчи алоҳида бозор ташкил қилинади. Деҳқонларнинг айтишича, баъзида бу бозордан кунига 500 тоннагача картошка бошқа ҳудудларга сотилар экан.
Минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал дейишганидек, Ғова қишлоғини ҳам ўз кўзингиз билан кўришни тавсия этамиз.
Тоҳиржон Турсунов,
Боймирза Халилов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус.
Мавзуга оид
08:35 / 20.04.2026
26 минг доллар эвазига Ҳажга юбормоқчи бўлган шахс қўлга олинди
21:40 / 28.03.2026
Чуст тумани бош солиқ инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
18:00 / 19.01.2026
Тўрт фаслда ҳам сайёҳлар узилмайдиган қишлоқ: Эртошсойда бир кун
12:30 / 30.12.2025