Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия 2022 йил охиригача Россия кўмири ва нефтига қарамликдан қутулади
Россия кўмири ва нефтидан воз кечиш Германияда энергия таъминоти тузилмасини тубдан ўзгартиради. Россиядан газ етказиб бериш муаммоси жиддийроқ, деди федерал канцлер идорасидаги давлат котиби Йорг Кукис.
Германия шу йилнинг 1 августидан Россия кўмиридан, 2022 йил 31 декабрдан эса Россия нефтидан мустақил бўлади. Бу ҳақда 13 июль, чоршанба куни федерал канцлер идораси давлат котиби Йорг Кукис Сиднейда Халқаро энергетика агентлиги ва Австралия ҳукумати томонидан ташкил этилган энергетика форумида сўзлаган нутқида маълум қилди.
Кукиснинг фикрича, Россия кўмири ва нефтидан воз кечиш Германиянинг энергия таъминоти тузилмасини тубдан ўзгартиради. Илгари Россия Германия истеъмол қилган кўмир ва нефтнинг 40 фоизини етказиб берган. «Собиқ иттифоққа бутун Шарқий Европада таъсир воситаси бўлиб хизмат қилган «Дружба» қувури тарихидан хабардор бўлган ҳар бир киши тушунадики, бу қарамликдан қутулиш осон эмас, лекин биз шундай қиламиз. Бир неча ой ичида буни амалга оширишга қодир бўламиз», - дея амалдорнинг сўзларидан иқтибос келтиради Reuters агентлиги.
Россия газига қарамлик янада жиддийроқ. Йорг Кукиснинг эслатишича, Европа иттифоқи ҳар йили Россиядан 158 миллиард кубометрга яқин газ олади. АҚШ ва Қатар биргаликда Европага 30 миллиард кубометр суюлтирилган табиий газ (СТГ) етказиб бера олса-да, дефицит жуда катта бўлиб қолаверади. «Биз бу масалани эътиборсиз қолдира олмаймиз», деди Кукис. Айни пайтда Германияда СТГ қабул қилиш терминалларини яратиш устида жадал иш олиб борилмоқда. Германия ҳукумати Шимолий денгиз соҳилида режалаштирилган тўртта сузувчи СТГ терминалларидан иккитасини жорий қишда фойдаланишга топширишга умид қилмоқда.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026