21:24 / 13.07.2022
7243

Олти нафар номзод Британия бош вазирлигига сайловларнинг иккинчи турига ўтди

Собиқ ташқи ишлар вазири Жереми Ҳант ва молия вазири Надим Захавий сайловларнинг иккинчи турига ўта олмади.

Фото: Reuters

Олти нафар номзод Буюк Британия бош вазирлигига сайловларнинг иккинчи турига ўтди. Бу ҳақда консерватив партия бошқарув қўмитаси раҳбари Грэм Брейди маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Жереми Ҳант ва Надим Захавий сайловларнинг иккинчи турига ўта олмаган.

Биринчи турда энг кўп овозни Риши Сунак ва Пенни Мордонт олган.

Овоз беришнинг биринчи турига собиқ молия вазири Риши Сунак, ташқи ишлар вазири Лиз Трасс, молия вазири Надим Захавий, собиқ ташқи ишлар вазири Жереми Ҳант, халқаро савдо бўйича вазир ўринбосари Пенни Мордонт, жамоат палатаси қўмитаси раиси Том Тугендҳат, Англия ва Уэлс бош прокурори Суэлл Браверман ҳамда аёллар ва тенгҳуқуқлилик ишлари бўйича вазир ўринбосари Кеми Баденок ўтганди.

Қолган турлар икки нафар номзод қолмагунича давом этади.

Шундан сўнг бугунги кунда 200 минг нафарга яқин аъзога эга партиянинг барча аъзолари икки нафар "финалчи" орасидан ғолибни аниқлайди. Овоз бериш почта орқали ўтказилади.

Top