Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 июлдан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг иккинчи мавсуми бошланади
“Ташаббусли бюджет” жараёнини ўтказишнинг амалдаги тартибига айрим тузатиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, эндиликда ҳар бир босқич 20 кундан – жами 60 кун давом этади. Иккинчи мавсум доирасида ғолиб деб топилган лойиҳаларни молиялаштириш учун 900 млрд сўм йўналтирилиши кўзда тутилган.
Жорий йилнинг 15 июлидан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг иккинчи мавсуми бошланади. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, иккинчи мавсум доирасида ғолиб деб топилган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида республика бўйлаб қарийб 900 млрд сўм маблағ йўналтирилиши кутилмоқда.
Шунингдек, фуқаролар томонидан берилган таклиф ва мулоҳазалар асосида “Ташаббусли бюджет” жараёнини ўтказишнинг амалдаги тартибига айрим тузатиш ва қўшимчалар киритилган.
Хусусан, эндиликда ҳар бир босқич 20 кундан – жами 60 кун давом этади. Шунга кўра, “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-мавсуми:
- 1-босқич – таклифларни илгари суриш – 15 июлдан – 3 августгача (Қорақалпоғистон Республикасида – 15 августдан – 4 сентябргача);
- 2-босқич – лойиҳаларни саралаб олиш – 4 августдан – 23 августгача (Қорақалпоғистон Республикасида – 4 сентябрдан – 24 сентябргача);
- 3-босқич лойиҳаларга овоз бериш – 24 августдан – 12 сентябргача (Қорақалпоғистон Республикасида – 24 сентябрдан – 14 октябргача) давом этади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда “Ташаббусли бюджет” жараёнига фуқароларни кенг жалб қилиш мақсадида жараённинг бошланиши олдидан фуқароларга оммавий тарзда хабардор этувчи махсус СМС хабарнома юбориши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
12:37 / 19.12.2025
Яккабоғ ҳокимлигининг ўзбек “демократияси”га қаршилиги синди. Қайрағоч аҳолиси сув билан таъминланади
16:14 / 18.12.2025
“Халқнинг ҳақидан қўлингизни тортинг, ҳоким бобо!” - Яккабоғнинг Қайрағочидан мурожаат
00:21 / 30.11.2025
Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар учун рағбатлар эълон қилинди
17:20 / 01.11.2025