Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда сув тошқинларидан сўнг 40дан ортиқ одам бедарак йўқолди
Сешанба куни бошланган кучли ёмғирлар оқибатида Виржиния штатининг Бучанан округидаги аҳоли масканлари сув остида қолди.
Фото: AP
АҚШнинг Виржиния штатида юз берган сув тошқинларидан сўнг қутқарувчилар ва полиция камида 44 кишини қидирмоқда, деб хабар берди CNN.
Қайд этилишича, улар билан алоқа узилган ва қаердалиги ҳозирча номаълум.
Сешанба куни бошланган кучли ёмғирлар оқибатида Бучанан округидаги аҳоли масканлари сув остида қолди.
Кўплаб уйлар вайрон бўлган, йўллар ва кўприкларга шикаст етган, алоқа симлари узилган. Штатда фавқулодда вазият эълон қилинган.
Полициянинг маълумот беришича, табиий офатнинг оғир оқибатларига қарамасдан, ҳеч ким қурбон бўлмаган.
Мавзуга оид
19:18
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби қўшни давлатларни огоҳлантирди
17:35
АҚШ Эронга зарба беришда Anthropic нейротармоғидан фойдаланди – ОАВ
17:21
Форс кўрфази мамлакатлари Эронга зарба бериш учун АҚШга ўз базаларидан фойдаланишига рухсат бериши мумкин
00:30