Максим Шацких — «Пахтакор» бош мураббийи

Фото: Пахтакор
«Пахтакор» спорт директори вазифасини бажариб келаётган Максим Шацкихни бош мураббий этиб тайинлади.
«Динамо» К ва «Ротор» жамоаларида мураббий сифатида ишлаган 43 ёшли мутахассис Тошкент клуби билан 3 йиллик шартномага имзо чекди.
Эслатиб ўтамиз, собиқ ҳужумчи футболчилик фаолиятининг асосий қисмини Киевнинг «Динамо»сида ўтказган. Макс Ўзбекистон миллий жамоасининг энг яхши тўпурари саналади — 34.
Шунингдек, клубга жисмоний тайёргарлик мураббийи сифатида украиналик Виталий Шпанюк таклиф этилди. 51 ёшли мутахассис фаолияти давомида Украинанинг «Кремень», «Арсенал», «Славутич», «Карпати», «Львов», «Ворскла» ва ЛНЗ, Россиянинг «Анжи», «Ротор», Грузиянинг «Динамо» Тбилиси клубларида фаолият юритган. 3,5 йил давомида Украина миллий жамоасида ҳам ишлаган.
Шацкихга ёрдамчи сифатида Вячеслав Беляев ишлайди. У Украинанинг «Таврия», «Металлист», Грузиянинг «Динамо» (Тбилиси) ва Россиянинг «Ротор» клубларида фаолият юритган.
Маҳаллий мутахассислардан Денис Иванков (дарвозабонлар мураббийи), Камолиддин Тожиев (ёрдамчи) ва Юрий Сиянов (жисмоний тайёргарлик) бош мураббийга ёрдам беришда давом этишади.
Тавсия этамиз
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
14 йиллик қамоқдан президентликкача. Хосе Мухика ким эди?
Жаҳон | 16:05 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кучли шамол Тошкент шаҳри ва вилоятида ўн минглаб истеъмолчиларни «светсиз» қолдирди
Жамият | 22:06
-
Трамп урушни тўхтатиш ҳақида Путин билан телефон орқали гаплашишини айтди
Жаҳон | 21:30
-
Ўзбекистонда миллионлаб ёшларни бирлаштираётган йирик фестивал ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 21:02
-
«Янги дарахт – янги нафас» республика экочемпионати ўтказилади
Ўзбекистон | 21:00
Мавзуга оид

14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди

13:44 / 30.03.2025
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»га ютқазди, ОКМК яққол пешқадам

03:09 / 12.03.2025
«Пахтакор» «Ал Ҳилол»га йирик ҳисобда ютқазиб, Элит ОЧЛни тарк этди

23:19 / 04.03.2025