11:51 / 15.07.2022
10337

Россия чегарасини кесиб ўтишдаги чекловлар бекор қилинди

Бугун, 15 июлдан бошлаб пандемия сабабли 2020 йил март ойида Россия Федерацияси ҳудудига кириш бўйича жорий қилинган барча чекловлар бекор қилинди.

Фото: РИА Новости

Миграция агентлиги хабарига кўра, Роспотребнадзор коронавирус чекловларини бекор қилган бўлса-да, Россия ҳукумати томонидан қуруқликдаги чегарадан мамлакат ташқарисига чиқишдаги чекловлар сақланиб қолинган.

Шу билан бирга, агар COVID-19 билан боғлиқ вазият ёмонлашса, чеклов чоралари қайта тикланиши мумкин.

2020 йил мартда коронавирус пандемияси фонида Россиянинг қуруқликдаги чегарасини кесиб ўтишга чекловлар жорий этилганди. Мамлакатга самолёт ёки денгиз орқали келувчи хорижликлар учун чекловлар 14 июн куни бекор қилинганди. 

15 июлдан Беларус фуқаролари учун Россияга учиб келганда ПЗР-тест натижасини тақдим этиш талаби ҳам бекор бўлади. Бошқа мамлакатлар фуқароларидан ПЗР-тест натижасини талаб қилиш тартиби сақланиб қолади.

Top