Қозоғистонда йирик ЙТҲ: 5 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди
Шетский туманида микроавтобус автоҳалокатга учраши оқибатида 8 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, 9 киши касалхонага ётқизилган. Жароҳатланганларлан 5 нафари – Ўзбекистон фуқаролари (хабар янгиланди).
Қозоғистоннинг Шетский туманида, “Алмати – Екатеринбург” автомобиль йўлининг 850 км.да йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
МAН юк машинаси ва “Меrcеdеs-Benz Sprinter” йўловчи микроавтобуси тўқнашиши оқибатида микроавтобус ичида бўлган 17 нафар йўловчидан 8 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, 9 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олиб, Aксу-Aюли қишлоқ касалхонасига ётқизилган.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистон ФВВга асосланган ҳолда хабар беришича, воқеа бугун, 16 июл куни соат 3:21 да рўй берган.
Микроавтобус салонида бўлган 5 нафар Ўзбекистон фуқароси турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан маълумот алмашинуви давом этмоқда”, – дейилади Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабарида.
eKaraganda нашрининг ёзишича, Қарағанда вилояти полиция департаменти ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлаган; микроавтобус ҳайдовчиси ухлаб қолган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
- ФВВ берган бирламчи ахборотда мазкур ЙТҲ оқибатида икки Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани айтилганди. Вазирлик матбуот хизматининг кейинчалик аниқлик киритишича, Қозоғистон масъул хизматлари томонидан мукаммал ўрганилиб, фуқароларнинг шахсига аниқликлар киритилганда, ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги маълум бўлди. Шу сабабли мазкур хабар соат 10:44да таҳрирланди.
Мавзуга оид
00:11
Нидерландия 9 декабрдан чегара назоратини жорий этади
22:00 / 08.11.2024
Россияда «дворник»ларнинг ўртача иш ҳақи деярли 30 фоиз ошди
21:01 / 08.11.2024
Россия Ички ишлар вазирлиги мигрантларнинг сохта никоҳларини оммавий равишда бекор қилади
16:48 / 04.11.2024