Ўзбекистон | 20:38 / 18.07.2022
12747
1 дақиқада ўқилади

Трансафғон темирйўли лойиҳасини амалга ошириш бўйича амалий ишлар бошланди

Фото: Kun.uz

18 июл куни Афғонистон ҳудудида «Термиз-Пешовар» темирйўл алоқасини ўрнатиш бўйича Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистоннинг қўшма лойиҳасининг йўналиши ва техник-иқтисодий асосларини аниқлаш бўйича экспедиция ишлари бошланди.

«Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар» трансафғон темирйўл лойиҳасининг тахминий қиймати 5 миллиард долларни ташкил этади. Узунлиги 600 км бўлган темирйўл Марказий Осиё мамлакатлари учун Покистоннинг йирик денгиз портларига чиқиш йўлини очади.

Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, Покистондан Ўзбекистонга юк ташиш 35 кун эмас, 3-5 кун давом этиши, битта стандарт юк контейнерини ташиш нархи қарийб уч баробарга арзонлашиши кутилмоқда. Шу билан бирга, ушбу йўналиш бўйича юк ташиш ҳажми 10 миллион тоннага етиши мумкин.

Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев «бу темирйўл минтақаларимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб юбориши» ҳақида айтганди.

Мавзуга оид