Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Ўзбекистонга келади
Жорий йилнинг 17-18 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида «Европа иттифоқи – Марказий Осиё» конференцияси бўлиб ўтади.
Самарқанддаги Европа иттифоқининг Марказий Осиё билан барқарор алоқалар бўйича конференцияси 2021 йил 1 декабрда қабул қилинган Европа иттифоқининг янги «Глобал дарвозалар» стратегияси доирасидаги биринчи минтақавий алоқа конференцияси бўлади.
Бу умумий қарашлар бўйича ички ва минтақалараро мулоқотлар учун платформа яратади, шунингдек, 2019 йилда қабул қилинган Европа иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегиясида белгиланган барқарорлик, фаровонлик ва минтақавий ҳамкорлик мақсадларини амалга оширишга ёрдам беради.
«Европа иттифоқи – Марказий Осиё» йиллик вазирлар йиғилишида Марказий Осиёнинг бешта давлати ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили – Европа комиссияси вице-президенти – Жозеп Боррел ва Европа иттифоқининг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Ютта Урпилайнен қатнашади.
Мавзуга оид
08:50 / 01.06.2026
ЕИ Россия нефтига нисбатан янги санкцияларни тайёрламоқда
12:52 / 06.03.2026
Зеленский Орбаннинг манзилини Украина қуролли кучларига бериш билан таҳдид қилди
12:08 / 19.02.2026
Евроиттифоқ шарқий чегараларга яқин ҳудудларни қўллаб-қувватлашни кучайтиради
12:52 / 24.01.2026