Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Boeing Марказий Осиё давлатларини потенциал мижозлари харитасига киритмади
АҚШнинг Boeing авиаконцерни келаси 20 йилда самолёт етказиб беришни режалаштираётган мижозларининг харитасини эълон қилди. Харитада Марказий Осиё давлатлари Россия қаторида кулранг тусда акс эттирилган.
“Бу йил Россиянинг Украинадаги уруши авиация саноатига тўғридан тўғри таъсир ўтказди. Энг муҳими, катта эҳтимол билан Россияга самолётлар етказиб бериш имкони бўлмайди.
Россия ва Марказий Осиё минтақасида самолётларга талаб борлигига қарамай, жорий вазият қанча вақт сақланиб қолиши бўйича ноаниқлик жуда юқори. Шу сабабли биз Россия ва Марказий Осиё минтақаси бўйича прогнозимизни эълон қилмасликка қарор қилдик”, – дейилади Boeing изоҳида.

Boeing вице-президенти Даррен Халст мазкур минтақани компания учун «мақсадли бўлмаган бозор» деб таърифлади.
Ўтган йилги прогнозларга кўра, Россия авиакомпаниялари Boeing'дан 1500 та самолёт сотиб олиши кутилаётганди. Аммо Россия Украинага бостириб киргач, компания рус авиакомпанияларига техник хизмат кўрсатишни ва эҳтиёт қисмлар етказиб беришни тўхтатганини эълон қилди.
Мавзуга оид
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
17:53 / 08.06.2026