Жаҳон | 20:42 / 19.07.2022
14282
1 дақиқада ўқилади

Россиядан Хитой ва Ҳиндистонга нефт етказиб бериш ҳажми камайди 

Хитой ва Ҳиндистондан бошқа Осиё мамлакатларига нефт сотиш деярли тўхтаган, фақат Япония ва Жанубий Кореяга қисман етказиб берилмоқда. Шу билан бирга, охирги ҳафтада Россиядан Шимолий Европага нефт етказиш ҳажми яна ўса бошлади. 

Фото: Andrey Rudakov/Bloomberg

Россиядан Хитой ва Ҳиндистонга нефт етказиб бериш ҳажми апрелдагига нисбатан қарийб 30 фоизга камайди, деб ёзади Bloomberg.

Нашрнинг ёзишича, Осиё мамлакатлари европалик харидорлар ўрнини тўлиқ боса олмаслиги мумкин. Нефт нархининг ўсиши Россиянинг даромадларини оширди ва хом нефт етказиш камайишини қоплади, дейди экспертлар.

Охирги тўрт ҳафта давомида Хитойга кунига ўртача 784 минг баррел, Ҳиндистонга эса 679 минг баррел нефт етказиб берилган.

Хитой ва Ҳиндистондан бошқа Осиё мамлакатларига нефт сотиш деярли тўхтаган, фақат Япония ва Жанубий Кореяга қисман етказиб берилмоқда.

Шу билан бирга, охирги ҳафтада Россиядан Шимолий Европага нефт етказиш ҳажми яна ўса бошлади. Нефтнинг катта қисми Нидерландиянинг Роттердам шаҳрига, озроқ қисми Полша ва Финландияга етказиб берилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид