Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киевга АҚШ конгресси вакиллар палатаси делегацияси келди
Зеленскийнинг таъкидлашича, Киев АҚШнинг Украина ҳимоясига қўшаётган ҳиссасини қадрлайди.
Киевга АҚШ конгресси вакиллар палатаси делегацияси келди. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский ўз Telegram-каналида маълум қилди.
Зеленский Украинага хавфсизлик соҳасида янги ёрдам пакети эълон қилингани учун АҚШга миннатдорлик билдирди.
У айниқса, HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизимлари ва снарядлар тақдим этилиши айни муддао бўлганини қайд этди.
Зеленскийнинг қўшимча қилишича, Киев АҚШнинг Украина ҳимоясига қўшаётган ҳиссасини қадрлайди.
22 июл куни АҚШ президенти Жо Байден Украинага 175 млн долларлик ҳарбий ёрдам пакети ажратилиши тўғрисидаги меморандумни эълон қилди.
Мавзуга оид
09:59
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30
«Артемида-3» учун астронавтлар танланди
09:15
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
21:33 / 09.06.2026