Жаҳон | 19:45 / 27.07.2022
13436
1 дақиқада ўқилади

Германия ҳукумати Украинага юз дона гаубица сотилишини маъқуллади 

Krauss-Maffei Wegmann (KMW) концерни қиймати 1,7 млрд евролик 100 дона Panzerhaubitze2000 гаубицаларини ишлаб чиқаришга ариза берган ва ГФР иқтисодиёт вазирлигининг рухсатини олган.

Фото: Wikipedia

Германия ҳукумати Украинага юз дона гаубица сотилишига розилик берди. Бу ҳақда Krauss-Maffei Wegmann (KMW) концерни вакилига таяниб Spiegel нашри хабар қилди. 

Хабарда айтилишича, 11 июл куни Krauss-Maffei Wegmann (KMW) концерни қиймати 1,7 млрд евролик 100 дона Panzerhaubitze2000 гаубицаларини ишлаб чиқаришга ариза берган ва ГФР иқтисодиёт вазирлигининг рухсатини олган. 

"Украина апрелда гаубицаларни бевосита ишлаб чиқарувчидан сотиб олиш имконияти берилишини сўраганди. KMW бу сўровга дарҳол ўз таклифини берган", - деб ёзади Spiegel. 

Концерн вакилининг сўзларига кўра, гаубицаларни ишлаб чиқариш яқин кунларда бошланади.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид