Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий гвардия қўмондони Туркия ички ишлар вазири билан учрашди
Жорий йил 28 июль куни Туркия ички ишлар вазири Сулеймон Сўйлунинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев билан учрашуви бўлиб ўтди.
Фото: Миллий гвардия
Учрашувда Миллий гвардиянинг Туркия полицияси ва жандармерияси билан жамоат хавфсизлигини таъминлаш, кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстона ва стратегик шериклик муносабатлари икки томонлама алоқаларни барча йўналишларда ривожлантириш муҳим омили экани таъкидланди.
Тадбир якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга, қўшма амалий тренинг ва курслар сонини оширишга, таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни кўпайтиришга келишиб олди.
Мавзуга оид
19:27 / 05.04.2026
Бош консулхона Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
01:20 / 30.03.2026
Туркия курдларни Эронга қарши урушга қўшилишдан огоҳлантирди – ОАВ
22:32 / 28.03.2026
Туркияда икки ўзбекистонлик қўлга олинди
21:02 / 25.03.2026