Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда инфляция 80 фоизга яқинлашди
Туркияда инфляция даражаси 1998 йилги инқирознинг энг юқори чўққисига яқинлашди. Транспорт сектори, озиқ-овқат ва ичимликлар жуда тез қимматлашмоқда.
Туркияда июль ойида йиллик инфляция 79,6 фоизгача ўсди, бу 1998 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир. Бу ҳақда 3 август, чоршанба куни Туркия статистика институти маълум қилди. Июль ойи якунлари бўйича ойлик нархлар ўсиши 2,37 фоизни ташкил этди.
Мамлакатда транспорт соҳасида нархлар энг кўп ўсмоқда – йил давомида улар 119,11 фоизга, озиқ-овқат ва ичимликлар нархи эса 94,65 фоизга ошган, дейди таҳлилчилар. Reuters таҳлилчилари истеъмол нархларининг йиллик кўрсаткичларда 80,5 фоизга ошишини башорат қилишди, The Financial Times газетаси эса июль ойида уларнинг 80,1 фоизга ўсишини кутган эди.
Мамлакатда йиллик инфляция 1998 йил сентябр ойидан бери энг юқори даражага етди – ўшанда у 80,4 фоизни ташкил қилганди. Ўша инқироздан сўнг, ҳозирда Туркия президенти лавозимини эгаллаб турган Ражаб Тоййиб Эрдўған 2003 йилда ҳокимият тепасига келди, деб эслайди The Guardian нашри.
Туркияда инфляция 2021 йилнинг кузида, мамлакат Марказий банки ставкани 14 фоизга туширгандан сўнг лира кескин пасайган пайтда кўтарила бошлади, дея қайд этади Reuters. Бу йил нархлар Россиянинг Украинага бостириб кириши натижасида юзага келган иқтисодий танглик ва лира курсининг доимий равишда пасайиб бориши билан янада кучайди. Валюта 2021 йилда долларга нисбатан 44 фоизга, жорий йилда эса яна 27 фоизга пасайган.
Таҳлилчилар нархларнинг ошиши сабабларидан бири сифатида Эрдўғаннинг 2018 йилда бошланган иқтисодий ўсишни ошириш учун фоиз ставкаларини пасайтириш сиёсатини келтирган. Бу Марказий банк раҳбарининг маслаҳатига қарши амалга оширилди ва лира курсининг энг паст даражага тушишига ҳамда материаллар ва энергия импортига қарам мамлакатда харажатларнинг ошишига олиб келди, деб ёзади The Guardian. Ўшандан бери президент Марказий банкнинг уч нафар раҳбарини ишдан бўшатди.
Айрим таҳлилчилар ва мамлакатдаги мухолифат ҳақиқий инфляция даражаси расмий рақамлардан юқори деб ҳисоблайди, дея ёзади FT ва Reuters. Истанбул савдо палатаси июнь ойида Туркиянинг энг йирик шаҳрида йиллик инфляция 94 фоизга етганини маълум қилди. ENAG туркиялик мустақил иқтисодчилар гуруҳи ҳисоботи июнь ойида истеъмол нархлари ўтган йилга нисбатан 175 фоизга ошганини кўрсатди, деб қайд этган The Guardian.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
17:44 / 17.06.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
18:17 / 15.06.2026