Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина собиқ бош прокурори Швейцариядаги элчи лавозимига тайинланади
2020 йил март ойидан буён Украина бош прокурори лавозимида ишлаб келган Ирина Венедиктова номзоди мамлакатнинг Швейцариядаги элчиси лавозимига илгари сурилди, деб хабар берди ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба.
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба мамлакат собиқ бош прокурори Ирина Венедиктовани Украинанинг Швейцариядаги элчиси лавозимига илгари сурди. Бу ҳақда Кулеба 3 август, чоршанба куни «Укринформ»га берган интервьюсида гапирди.
«Ҳа, мен Венедиктовани Швейцарияга элчи этиб тайинлаш тўғрисидаги Украина президентига тақдимномани имзоладим», — дея тасдиқлади Кулеба. «Тизимга четдан келган одамларни жалб қилиш мутлақо нормал ҳолат, лекин улар элчи вазифасини самарали бажаришга имкон берадиган жиҳатларга эга. Мен Венедиктова шундай жиҳатларга эга эканлигига ишонаман. Унинг сўнгги ойларда халқаро ҳамкорлар билан олиб борган ишлари шуни кўрсатдики, у ўзини кўрсата олади», - дея тушунтирди Украина ТИВ раҳбари. Унинг сўзларига кўра, бу ғоя «бир неча кишилар даврасида туғилган».
17 июль куни Украина президенти Володимир Зеленский Ирина Венедиктовани мамлакат бош прокурори лавозимидан озод қилди, бир вақтнинг ўзида Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари Иван Бакановнинг истеъфога чиқиши ҳақидаги фармон имзоланди. Венедиктова мамлакат тарихида ушбу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди ва 2020 йилнинг мартидан буён ушбу лавозимни эгаллаб келди. Андрей Костин 28 июлдан бери Украина бош прокурори лавозимида ишламоқда.
Давлат раҳбари Венедиктова ва Бакановни истеъфога чиқариш тўғрисидаги қарорни изоҳлар экан, бунга «прокуратура, дастлабки тергов ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ўртасида» давлатга хиёнат ва ҳамкорликдаги жиноятларнинг сони кўплиги сабаб бўлганини айтди.
«Давлат миллий хавфсизлиги асосларига қарши жиноятларнинг бундай тўплами, шунингдек, Украина ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва Россия махсус хизматлари ўртасида қайд этилган алоқалар тегишли шахслар олдида жуда жиддий саволлар туғдирмоқда. Бу саволларнинг ҳар бирига муносиб жавоб олинади», деди Зеленский.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026