08:13 / 03.08.2022
5682

Uzbekistan Airways Лондонга авиақатновлар сонини оширмоқда

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент - Лондон - Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар сони оширилганини маълум қилди. 

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, ҳозирги кунга қадар Буюк Британия пойтахтига қатновлар ҳафтада 2 марта – сешанба ва жума кунлари амалга оширилаётган эди. 

Uzbekistan Airways жорий йилнинг 21 августидан ушбу халқаро йўналишда якшанба кунлари қўшимча қатновларни йўлга қўяди.

Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида 3 фоиз чегирма билан, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

Top