Ўзбекистон | 07:22 / 04.08.2022
12371
1 дақиқада ўқилади

Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

2022-2023 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш бошланди.

Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун «Абитуриент рухсатномаси»ни my.dtm.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

Шунингдек, рухсатномани Давлат тест марказининг қуйидаги махсус телеграм-ботлари орқали ҳам юклаб олиш имконияти мавжуд:

Тест синовлари 8 августдан бошланишини инобатга олган ҳолда абитуриентлардан рухсатномаларни 7 августга қадар юклаб олишлари сўралган.

Абитуриентлар тест синовларига паспорт (ID-karta) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим.

Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.

Мавзуга оид