Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Ғазо секторига зарбалар берди ва фавқулодда ҳолат эълон қилди
Фавқулодда ҳолат режими Ғазо секторидан 80 километргача бўлган радиусда 5 август соат 16:45дан 6 август соат 20:00гача амал қилади.
Исроил мудофаа армияси Ғазо секторининг ҲАМАС ҳаракати назорати остидаги қисмига зарбалар берди ва яқин-атрофдаги районларда фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Исроил армияси матбуот хизматининг маълум қилишича, фавқулодда ҳолат режими Ғазо секторидан 80 километргача бўлган радиусда 5 август соат 16:45дан 6 август соат 20:00гача амал қилади.
Армия вакилларининг маълумот беришича, «Тонг» деб номланган мазкур операция Фаластиндаги «Ислом жиҳоди» гуруҳига қарши қаратилган.
Reuters агентлигининг хабарига кўра, зарбалар натижасида Ғазода гуруҳ командирларидан бири ҳалок бўлган.
Al Arabiya телеканали Исроил армияси зарбалари оқибатида беш киши ҳалок бўлгани, яна 40 киши жароҳатлангани тўғрисида хабар берди.
Мавзуга оид
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026