16:33 / 05.08.2022
20124

Жиноятчилик даражаси энг юқори бўлган ҳудудлар маълум қилинди

Сенат 29-ялпи мажлисида ички ишлар вазирининг 2022 йил биринчи ярим йиллигида ҳуқуқбузарликлар олдини олиш ва улар профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Қайд этилишича, жорий йилда содир этилган умумий жиноятлар 93,9 фоизи фош этилган. Қидирувдаги 2 841 нафар шахс ушланиб, бедарак йўқолган 203 нафар шахс топилган.

Жорий йил биринчи ярмида жами маҳаллалар 53 фоизида жиноят содир этилмаган ва 14 фоизида жиноятлар камайишига эришилган. Жиноятлар кўпайган 33 фоиз маҳалла “қизил” тоифага киритилиб, қўшма патруллик йўналишлари ташкил этилган.

6 ойда рўйхатга олинган жами жиноятлар салмоғи Тошкент шаҳрида, Фарғонада, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида юқорилигича қолаётганига эътибор қаратилди.

Профилактика инспекторлари томонидан маҳалла ҳудудларида содир этиладиган жиноятларни бартараф этишда ишлар суст олиб борилмоқда. Олдини олиш мумкин бўлган айрим турдаги жиноятлар кўпайишига шароит яратилган.

Соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турган шахслар 93 фоизи, гиёҳвандлар 96 фоизи мажбурий даволанишга юборилмаган бўлса, спиртли ичимликка ружу қўйганлар атиги 4,1 фоизи, диспансер ҳисобидаги тажовузкор руҳий касаллар 52 фоизи мажбурий даволанишга юборилган.

Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар сони айрим ҳудудларда юқорилигича қолган.

Top