7 август куни Одесса портларидан украин ғалласи ортилган яна тўртта кема чиқди. Украинага Россия босқини бошланганидан буён илк бор хорижий давлат байроғи остидаги кема келди — у Украинадан ғалла олиб кетади. Беларус телевидениеси Россияда Coca-Cola ўрнини беларусларнинг «Бела-кола»си эгаллашини маълум қилди. Энегродарнинг Россия томонидан тайинланган ҳукумати Украинани Запорижжя АЭСни ўққа тутишда айблади. Украинларнинг «Энергоатом» давлат компанияси эса, ўз навбатида ҳужумда россиялик ҳарбийларни айблаб, станция ходимларидан бири яраланганини маълум қилган. Халқаро Amnesty International Украина қуролли кучлари тинч аҳоли вакиллари ҳаётини хавф остига қўйиб, мактаб ва шифохоналарда жойлашаётгани ҳақидаги ҳисоботи украинларга «оғриқ» етказгани учун узр сўради, аммо ўз ҳисоботидан тонмади. Донецк областида россияликларнинг зарбалари оқибатида сўнгги бир кунда тўрт киши ҳалок бўлди.
Қуйида урушнинг 165-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.