Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:10 / 13.08.2022
21943
1 дақиқада ўқилади
Бишкекдаги отишмада икки нафар ўзбекистонлик иштирок этди
7 август куни Бишкекнинг Карманский кўчасида отишма содир бўлди, натижада бир киши ўқдан тан жароҳати олди.
Фото: Akipress
Akipress хабарига кўра, Бишкек шаҳар ИИББ жиноят қидирув бошқармаси Қирғизистон Жиноят кодексининг 37-122-моддаси (қотилликка суиқасд) бўйича жиноят содир этишда гумонланувчиларни қидирмоқда.
Гумонланувчилар орасида:
- Степанов Николай Николаевич (1999 йилда туғилган), Бишкек шаҳридан;
- Степанов Лев Викторович (1994 йилда туғилган), ўзбекистонлик;
- Қаландаров Геннадий Геннадиевич (1993 йилда туғилган), ўзбекистонлик.
Отишма ҳақида 8 август куни маълум бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса Қирғизистон пойтахти ғарбида содир бўлган. Range Rover машинасини бошқараётган эркак номаълум қуролдан ўқ узган ва кейин қочиб кетган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш