Ўзбекистон | 07:47 / 15.08.2022
3494
1 дақиқада ўқилади

Россияда содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ленинград области Мурино шаҳрида Nissan ҳайдовчиси 49 ёшли ўзбекистонлик меҳнат муҳожирини уриб юборди ва қочиб кетди. 

78.ru нашрининг ёзишича, 12 август, жума куни Мурино шаҳрида 49 ёшли Ўзбекистон фуқароси Nissan автомобили томонидан уриб кетилган. У олган жароҳатлари оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Ҳодиса Мурино шаҳридаги Екатерининская кўчасида, “Гринландия” турар жой мажмуаси яқинида содир бўлган. Қайд этилишича, ўзбекистонлик йўлни пиёдалар ўтиш зонасидан ташқарида кесиб ўтган. Nissan ҳайдовчиси эркакни уриб юборгач, воқеа жойидан қочиб кетган. 

Жабрланувчи олган жароҳатлари оқибатида вафот этган. Ҳодисада айбдор бўлган шахс қўлга олиниб, изоляторга жойлаштирилди. 

Ҳолат юзасидан “Йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Маълум бўлишича, қўлга олинган шахс бир йил давомида тўрт марта йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жавобгарликка тортилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид