Жаҳон | 13:50 / 17.08.2022
31073
2 дақиқада ўқилади

Муҳаммад ибн Салмон Каъбанинг ичини ювиб чиқди

Фото: twitter.com

Саудия Арабистони қироллиги валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон муқаддас Каъбатуллоҳнинг ичини ювиб чиқди. 37 ёшли шаҳзода маросимда отаси қирол Салмон ибн Абдул Азиз Ол Сауд ўрнига иштирок этди.

Фото: twitter.com

Муҳаммад ибн Салмон ювиш маросимини бошлашдан аввал Каъбани тавоф қилди. Аввал Каъба олдида, кейин ичида намоз ўқиди. Шундан сўнг ҳамроҳлари спорт вазири Абдулазиз ибн Туркий ал Файсал ва Икки муқаддас масжид ишлари бўйича раислик раҳбари Шайх Абдураҳмон Судаис билан ислом оламининг қибласи бўлмиш Каъбатуллоҳни ювиб чиқди.

Одатда Каъбанинг ичини Саудия қироли ва унинг икки вакили ювиб чиқишади. Бу гал қирол ўрнига валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон қатнашди. Ундан кейин маросимда Саудиядаги мусулмон давлатлари вакиллари ҳам иштирок этгани айтилди.

Фото: twitter.com
Фото: twitter.com

Маълумот учун, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун куннинг биринчи ярмида Саудияга жўнаб кетди.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид