Ўзбекистон | 16:40 / 17.08.2022
16417
1 дақиқада ўқилади

Фото: Шавкат Мирзиёев Мадина шаҳрига етиб борди

Президент Шавкат Мирзиёев айни дамда Муҳаммаад соллаллоҳу алайҳи васаллам дафн этилган Равзаи Муборакни зиёрат қилмоқда.

Фото: Telegram / @Sherzod_Asadov

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига етиб борди.

Шаҳзода Муҳаммад бин Абдулазиз номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Мадина минтақаси раҳбарлари кутиб олди.

Ташриф Мадина шаҳридан бошланди. Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси кортежи Масжидун Набавийга борган.

Режага кўра, президент Шавкат Мирзиёев Муҳаммаад соллаллоҳу алайҳи васаллам дафн этилган Равзаи Муборакни зиёрат қилмоқда.

Зиёрат давомида президентга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Ҳолиқназаров ва ҳукумат вакиллари ҳамроҳлик қилмоқда.

Фаррух Абсаттаров
Тайёрлаган Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид