Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз режим жорий этиляпти
Ўзбекистон 1 январдан Саудия Арабистони фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий этади. Бунда, ўзининг мамлакати ёки учинчи давлатга жўнаш учун чипталарнинг мавжудлиги мажбурий бўлади.

Ўзбекистон 2023 йил 1 январдан Саудия Арабистони фуқаролари учун ўзининг мамлакати ёки учинчи давлатга жўнаб кетиш чипталарини тақдим этган ҳолда 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий этади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 16 августдаги қарорида кўзда тутилган.
Қарор маданий, илмий ва сармоявий муҳитни яхшилаш, шунингдек, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги халқаро муносабатларни ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши, туризм салоҳиятига ижобий таъсир кўрсатиш мақсадида қабул қилинган.
Ҳозирги кунда Саудия Арабистони фуқаролари учун туристик визаларни расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби мавжуд давлатлар рўйхатига киритилган.
Бундан ташқари, улар Ўзбекистонга визасиз транзит кириш, вақтинча бўлиш ва Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқига эга.
Мавзуга оид
07:26 / 03.12.2025
Саудиядаги улкан «Мукааб» пойдевори сунъий йўлдошдан қайд этилди
15:37 / 02.12.2025
Путин Хитой фуқаролари учун Россияга визасиз киришни жорий этди
14:02 / 02.12.2025
РФ ва Саудия Арабистони визани бекор қилиш тўғрисида шартнома имзолади
12:55 / 02.12.2025