Ўзбекистон | 13:11 / 19.08.2022
7011
1 дақиқада ўқилади

Тошкент-Варшава тўғридан тўғри рейслари қишда йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Польшанинг LOT Polish airlines авиакомпанияси тижорат ишлари бўйича директори Михаил Фийол билан учрашди.

Фото: Dunyo

Учрашувда фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, икки давлат ўртасида ҳаво қатновларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди

Uzbekistan airways қишки парвозлар жадвалига Варшавага қатновларни амалга ошириш режаси ишлаб чиқилаётгани, LOT Polish airlines компанияси билан юк ва йўловчи ташувларида ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таклифлар илгари сурилди.

Михаил Фийол таклифни ижобий қабул қилиб, Uzbekistan airways ва LOT Polish airlines ўртасидаги Code Share ва SPA келишувларига мувофиқ ҳамкорликни янада кенгайтириш йўналишида амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

Мавзуга оид