Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўлим гўша Сангардак ёзнинг сўнгги кунларида — фотогалерея
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак қишлоғи туризм қишлоғи сифатида тобора танилмоқда. Бу манзил ўзининг машҳур шаршараси билан азалдан одамлар эътиборини тортиб келган.
Айни кунларда М41 йўлидан Сангардак қишлоғига элтувчи йўл тўлиқ таъмирдан чиқарилган, айниқса дам олиш кунлари зиёратчи ва сайёҳлар билан гавжум бўлмоқда.
Энг қувонарлиси, айни кунларда Сангардак ва Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманининг Татар қишлоғини боғловчи 50 кмдан зиёд довон йўли қурилиши кетмоқда. Ушбу йўл қурилиб, ишга туширилгач, Сурхондарё ва Қашқадарёнинг икки йирик шаҳарлари — Денов ва Шаҳрисабз шаҳарлари орасидаги масофа қарийб 150 км.га қисқаради.

Йўл қисқариши, ўз-ўзидан Сангардак ва бошқа тоғ қишлоқларида экотуризмнинг шиддат билан ривожланишига туртки бўлади.
Kun.uz мухбирининг Сангардак қишлоғида туширган фотосуратларидан иборат галереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.























Фотосуратлар муаллифи: Шуҳрат Шокиржонов
Мавзуга оид
10:25 / 14.07.2026
Ўзбекистонликлар учун визасиз давлатлар сони кўпайиши мумкин
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
16:36 / 22.06.2026