Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея ва АҚШ ҳамкорликдаги йирик ҳарбий машғулотларни бошлади
Ҳарбий машғулотлар 22 август куни бошланди ва 1 сентябргача давом этади. Машғулотларда самолётлар, кемалар, танклар ва ўн минг нафар ҳарбий қатнашади.
КХДР томонидан хавф кучайиши сабабли Жанубий Корея ва АҚШ сўнгги йиллардаги йирик ҳарбий машғулотларни бошлади, деб хабар берди Reuters.
Ulchi Freedom Shield деб номланган ҳарбий машғулотлар 22 август куни бошланди ва 1 сентябргача давом этади.
Хабарда айтилишича, машғулотларда самолётлар, кемалар, танклар ва ўн минг нафар ҳарбий қатнашади.
Ҳарбий машғулотлар 2017 йилдан буён ўтказилаётган энг йирик машғулот бўлади. Қайд этилишича, Вашингтон ва Сеул коронавирус пандемияси сабабли қисқартирилган кенг кўламли машғулотларни қайта тикламоқчи.
Аввалроқ АҚШ, Жанубий Корея ва Япония Ҳавайи ороллари яқинида ракетага қарши мудофаа бўйича машғулотлар ўтказганди.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:00 / 18.06.2026